Вестминстр университети ёнида жойлашган боғда ёнғин юз берди

2020 йил 21 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Халқаро Вестминстр университетида ёнғин содир бўлганлиги акс этган видетасвирлар тарқалган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. 2020 йил 21 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Халқаро Вестминстр университетида ёнғин содир бўлганлиги акс этган видетасвирлар тарқалган. ФВВ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан баёнот берди.

Бухородаги технология институтида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган маълумотга кўра, аслида ҳодиса 21 январь куни соат 20:27да Миробод тумани “Минг Ўрик” маҳалласи, А.Темур шох кўчасида жойлашган “Болажон” боғида содир бўлган.

Мазкур боғ эса Тошкент халқаро Вестминстер университети ёнида жойлашган.

Воқеа юзасидан, туман ёнғин-қутқарув хизмати белгиланган манзилга соат 20:32да етиб борган ва ёнғин 20:42 да бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида боғдаги эски ошхона ички қисмининг 5 кв.м майдони ёнган бўлиб, унинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.