ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Касым-Жомарт Токаев ва Сооронбай Жээнбековлар Москвага Ғалаба парадида иштирок этиш учун келишади, деб хабар қилмоқда Sputnik МДҲ телеграм канали.
Икки давлат президенти аппарати вакиллари таклифномалар олинганини ва давлат раҳбарлари 9 май куни Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган байрам тантаналарида иштирок этиш учун Москвагна ташриф буюришни режалаштираётганини тасдиқлашди.
Бироз олдин Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳам 9 май куни Москвага келишини тасдиқлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Москвада Ғалабанинг 75 йиллигини катта тантана билан нишонлаш режалаштирилмоқда. Ушбу тадбирда иштирок этиш учун Россия раҳбари Владимир Путин барча МДҲ давлатлари раҳбарларини, шунингдек Жанулий Осетия, Абхазия, Франция, Хитой, АҚШ, Шимолий Корея, Ҳиндистон ва Покистон раҳбарларини таклиф қилган эди.