ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон “олтилик” билан ядровий битим мавжуд бўлиши ёки МАГАТЭ билан муносабатлар бўлишидан қатъий назар, ядровий қурол ортидан қувмаслигини маълум қилди.
“Агар МАГАТЭ билан кафолатлар ҳақида келишув ёки СВПД бўлмаса ҳам, мамлакатимиз МАГАТЭ билан яхши ёки ёмон муносабатларга эга бўлишидан қатъий назар, биз ядро қуролига интилмаймиз”, - дея Руҳоний сўзларидан келтиради РИА Новости.
У, шунингдек, Европа учлигига (Германия, Франция ва Буюк Британия) мурожаат қилди ва улар ядровий битимни бузиш оқибатлари учун жавобгар бўлишларини ва агар Европа ўз мажбуриятларини бажарса, Эрон ҳам уларнинг бажарилишига қайтишини таъкидлаб ўтди.
2020 йил январ ойи бошида Эрон “центрифугалар сонига алоқадор ядровий битимдаги сўнгги асосий чеклов”дан воз кечганини эълон қилиб, “энди Эроннинг ядровий дастури билан ишлашда ҳеч қандай чекловлар қолмаганини” маълум қилди. Шу билан бирга, Теҳрон аввалгидек МАГАТЭ билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида ва санкцияларни олиб ташланиши ва ядро битимида кўзда тутилган Ислом республикаси манфаатларини ҳимоя қилинган тақдирда ўз мажбуриятларини бажаришга қайтишга тайёр. Германия, Франция ва Буюк Британия Теҳрон ушбу ҳужжат бўйича ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажаришдан бош тортганлиги сабабли, Эрон билан ядровий битим бўйича низоларни ҳал қилиш механизми ишга туширилишини эълон қилди.
2015 йилда “олтилик” (Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция) ва Эрон Қўшма кенг қамровли ҳаракат режасига (СВПД) эришилганлигини эълон қилишди. Келишув Эроннинг ядровий дастурини чеклаш эвазига санкцияларни бекор қилишни назарда тутган. Битим асл кўринишида уч йил давомида ҳам сақланиб қолмади: 2018 йил май ойида АҚШ ундан бир томонлама чиқиб кетиши ва Теҳронга нисбатан қаттиқ санкциялар тикланишини эълон қилди. Эрон келишув бўйича ўз мажбуриятларини босқичма-босқич қисқартиришни эълон қилди.