Нотўғри уланган: фуқарога электр энергияси ҳисоби қайта ҳисоблаб берилди

Таъкидланишича, ўрнатилган ҳисоблагич ҳаддан зиёд ишлаган. Бунга замонавий ҳисоблагични ўрнатиш жараёнида электр таъминлаш линияси қўшни хонадонга адашиб улаб қўйгани сабаб бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. “Ҳудудий электр тармоқлари” ижтимоий тармоқларда янги ҳисоблагич нотўғри ўрнатилгани боис ҳаддан зиёд кўп ишлагани тўғрисидаги хабарларни ўрганди.

Хабарда истеъмолчи хонадонидаги янги ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га уланган ҳисоблагич ҳаддан зиёд кўп КВт ҳисоблётгани маълум қилинган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўрганишлар олиб борган. Маълум бўлишича, юқорида қайд этилган вазият Чилонзор тумани, Ц массивида истиқомат қилувчи С. А.билан содир бўлган.

"Ақлли ҳисоблагичлар" алдаяптими: энергетика вазири ўринбосари аниқ жавобни айтди

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ҳисоблагич жойлашган шитда хонадонлар рақами хатолик билан қайд этилган. Шу боис замонавий ҳисоблагични ўрнатиш жараёнида электр таъминлаш линияси қўшни хонадонга адашиб улаб қўйилган.

“Оқибатда юқорида қайд этилган ҳолат келиб чиққан. Чилонзор туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ушбу вазият тез фурсатда бартараф этилиб, хонадон эгасига электр энергияси ҳисоби белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб берилди”,  - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг қaрoригa aсoсaн 2021 йил якунигaчa 7 миллиoндaн oртиқ истeъмoлчининг бaрчaси ҳaмдa элeктр энeргиясини ишлaб чиқaрувчи, eткaзиб бeрувчи вa тaқсимлoвчи кoрxoнaлaр ягoнa элeктр энeргиясини ҳисoбгa oлиш вa нaзoрaт қилишнинг aвтoмaтлaштирилгaн тизимигa тўлиқ улaниши кўздa тутилгaн.