Бўлим кунига 1000 кишигача одам қабул қилиш имкониятига эга.
Консуллик бўлими 2-й Казачий переулок кўчасидаги Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси яқинидаги меҳмонлар уйида жойлашган.
Консуллик энг замонавий тарзда жиҳозланган бўлиб, имконияти чекланган инсонлар, болали аёллар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Хизмат кўрсатиш ойналари сонининг кўпайиши туфайли қабул қилинагидан фуқаролар сони ортади, жорий этилаётган ахборот-коммуникация технологиялари эса хизмат кўрсатиш муддатларини қисқартириш ва ўзбекистонликларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш имконини беради.