Cамарқандда 3 ёшли болакайнинг ҳаётини сақлаб қолган йигит тақдирланди

Жўрабек Зиёдов Каттақўрғонда зовурга тушиб кетган болани қутқариш учун ўзини муздек сувга отиб, уни қутқариб қолди. Шунингдек, ўз вақтида биринчи ёрдамни кўрсатиб, болакайнинг ҳаётини сақлаб қолган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси уч ёли болакайнинг ҳаётини сақлаб қолган Жўрабек Зиёдовни тақдирлади.

“Ўз жонини хатарга қўйиб, қаҳрамонлик кўрсатган Жўрабекнинг қаҳрамонона хатти-ҳаракатлари Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан алоҳида эътироф этилиб, эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқ топширилди”,  - дейилади ФВВ хабарида.

Жўрабек Каттақўрғон туманининг Жумабой маҳалласи, Жумабой қишлоғида нафақат каналда оқиб кетаётган уч ёшли болани сувдан олиб чиққан, балки ўз вақтида биринчи ёрдамни кўрсатиш орқали унинг ҳаётини сақлаб қолган. Айни дамда болакайнинг соғлиги жойида. Жасаорат кўрсатган Жўрабек эса қишлоқ аҳли фахрига айланди.