ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни гувоҳ сифатида судга чақиртириш ҳақида илтимоснома киритди.
Бу ҳақда РИА Новостига адвокат Сергей Слесарев маълум қилди.
“Шамил Атахановнинг кўрсатмалари сабабли биз гувоҳ сифатида Рамзан Қодировни сўроқ қилинишини илтимос қилдик”, - деди Слесарев.
Адвокатнинг сўзларига кўра, Батукаев ноқонуний озод этилиши иши бўйича айланувчи тариқасида бўлган собиқ бош вазир ўринбосари Атаханов Қодиров Атамбаевга қўнғироқ қилганини айтди.
Атаханов Чеченистон раҳбари Батукаев озод этилиши ўрнига собиқ давлат қўриқлаш хизмати раҳбари Жаниш Бакиевни Қирғизистонга экстрадицияси масаласидан ёрдам беришга ваъда берган.
Бакиев Қирғизистонда кўплаб жиноятлар учун сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
“Тергов бу маълумотларни текшириб чиқиши зарур. Судда раислик қилувчи уларнинг илтимосини рад этди”, - дейди Слесарев.
Батукаевни ноқонуний озод қилинишига оид суд жараёни ноябр ойи ўрталарида бошланган. Суд жараёни ёпиқ тарзда ўтмоқда.
Бундан аввал Атамбаев соғлиғи ёмонлиги сабабли суд жараёни бир неча марта қолдирилган.
Ўтган йилнинг охирида суд жараёни Первомайский туман судидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.
2006 йила Батукаев Бишкек яқинидаги колонияда оммавий тартибсизликлар уюштиришни ташкил этгани учун 16 йил ва 8 ойга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганди. Ғалаён вақтида депутат Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Икматулла Полотов ва департамент икки нафар ходими ўлдирилди.
2013 йилда Батукаев тиббий комиссия хулосасига кўра қамоқдан озод қилинганди. Унга қон саратони ташхис қўйилганди. Бир неча соатдан сўнг у янги паспорт олиб, Чеченистонга кетди.
Тергов версиясига кўра, Батукаевнинг озод этилишига юқори мансабдорлар, шу жумладан собиқ президент Атамбаев алоқадор бўлиши мумкин. Улар “жиноий гуруҳ манфаатлари йўлида коррупцияни ташкил этиш”да айбланмоқда.