Томскдаги ёнғинда 11 киши қурбон бўлди

Томскда ёнғинда 11 киши қурбон бўлди, дастлабки маълумотларга кўра уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Томск вилояти Асинов туманида 21 январ куни бўлиб ўтган мудҳиш ёнғин оқибатида 11 киши қурбон бўлди деб хабар қилмоқ да РИА Новости, Россия ФВВ матбуот хизматига асосан. 

"Томск вилояти, Асинов туманининг Причулимский посёлкасида душанбадан сешанбага ўтар кечаси ёнғин содир бўлди. Ўт ўчирувчилар етиб келганда бино бутунлай олов ичида қолган эди. Бино ичида бўлганлардан 3 киши ташқарига чиқишга улгурган. Москва вақти билан соат 7:03да 11 қурбоннинг жасади топилди," - дейилган хабарда. 

Ёнғин умумий майдони 208 квадрат метрни ташкил қилган. Уни ўчиришда 19 киши ва 6та техника иштирок этган. Томск ФВВ хизматининг маълумотларига кўра, куйиб кетган бино ётоқхона бўлган, унда "Гринвуд " МЧЖ ёғоч тайёрлов компаниясининг 12 ходими яшаган.

ФВВ дастлабки хабарларга кўра, қурбон бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. 

Томск вилояти губернатори Сергей Жвачкин ушбу фавқулодда ҳолат юзасидан ташкил қилинган тезкор штабга шахсан бошчилик қилмоқда.

Сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ТИВ, ИИВ ҳамда ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.