Томскдаги ёнғин сабабларини ҳукумат комиссияси ўрганади

Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилиб, унга қатор вазифалар юклатилди. ФВВ хабарига асосан.

ФВВ Томскдаги фожиада ҳалок бўлганларнинг шахсига ойдинлик киритди

Жумладан:

- ҳалок бўлган фуқаролар ва жабрланганларнинг яқинларига зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш;

- жабрланганлар ва ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадини Ватанга олиб келиш бўйича ташкилий чораларни кўриш;

- Россия мутахассислари билан ҳамкорликда ёнғинни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш;

- маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда вафот этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Бугун, 21 январь куни Россиянинг Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган ёнғин содир бўлди ва унинг оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. ФВВ тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳалок бўлган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди.