Томскдаги мудҳиш ёнғин – воқеа жойидан лавҳа

Томск вилояти Асинов туманида "Гринвуд" компанияси ишчилари яшаётган ёғоч уй ёниб кетиши оқибатида 11 киши қурбон бўлди.
Sputnik

Ёғоч уй ичида бўлган 2 нафар ишчи ёнғиндан қутилиб қолишга муваффақ бўлишган. Айни дамда улар туман шифохонасида даволанмоқда.

Ёнғин умумий майдони 208 квадрат метрни ташкил қилган. Уни ўчиришда 19 киши ва 6та техника иштирок этган. Томск ФВВ хизматининг маълумотларига кўра, куйиб кетган бино ётоқхона бўлган, унда тайёрлов компаниясининг 12 ходими яшаган.

ФВВ дастлабки хабарларга кўра, қурбон бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин.
Томск вилояти губернатори Сергей Жвачкин ушбу фавқулодда ҳолат юзасидан ташкил қилинган тезкор штабга шахсан бошчилик қилмоқда.

Сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ТИВ, ИИВ ҳамда ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.