Томскдаги фожиа жойида олинган фотосуратлар пайдо бўлди

Томск вилоятида ёнғин оқибатида 11 киши қурбон бўлди, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 21 январ куни Томск вилояти Асинов туманида содир ёнғин жойида олинган фотосуратларни чоп этди.

Томскдаги фожиа жойида олинган фотосуратлар пайдо бўлди

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойида хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ТИВ, ИИВ ҳамда ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Томскдаги фожиа жойида олинган фотосуратлар пайдо бўлди

Эслатиб ўтамиз, ўтган тунда ўрмон кесиш билан шуғулланувчи ООО "Гринвуд" компанияси ишчилари яшаётган ёғоч уй ёниб кетиши оқибатида 11 киши қурбон бўлган эди.Россия ФВВ дастлабки хабарига кўра ишчиларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин.

Ёғоч уй ичида бўлган 2 нафар ишчи ёнғиндан қутилиб қолишга муваффақ бўлишган. Айни дамда улар туман шифохонасида даволанмоқда.

Томскдаги фожиа жойида олинган фотосуратлар пайдо бўлди