Шавкат Мирзиёев етказиш керак бўлган ЯИМ кўрсатгичини маълум қилди

Таъкидланишича, Ўзбекистон яқин беш йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 100 миллард долларга етказмоқчи.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида  Ўзбекистон ЯИМ ҳажмини 100 миллиард долларга етказмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилмоқда.

“Ўтган икки ярим йил ичида ялпи ички маҳсулот ҳажми 44 миллиард доллардан 58 миллиард долларга етди. Бу катта натижа. Яқин беш йилда бу кўрсаткични 100 миллард долларга етказишни истаймиз. Биз 100 марта ҳисоблаб кўрдик – бунга барча имкониятимиз бўлган”, - дея президент.

Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсишини прогноз қилди

Маълум қилинишича, охирги икки йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 44 миллиард доллардан 58 миллиард долларга ўсган.

Президент шу боис ишлаб чиқарилаётган истеъмол маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ҳукумат ва барча даражадаги ҳокимларнинг умумий вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлади.

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги маълумотларига қараганда, 2019 йил якунларига кўра мамлакат ЯИМ ўсиши 5,5 %ни ташкил қилган. Ўзбекистон ЯИМ ўсиши асосан – саноат соҳаси - 6,4%, қурилиш  - 11,8% ва хизматлар соҳалари – 6,1 % ўсиши ҳисобидан амалга оширилган.