Шавкат Мирзиёев бош вазир лавозимига Абдулла Ариповни тавсия этди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бош вазир лавозимига Абдулла Ариповни тавсия этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бош вазир лавозимига Абдулла Ариповни тавсия этди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Сенат ва Қонунчилик палатаси қўшма мажлиси бошланди

“Ҳеч кимга сир эмас, бу лавозимга ҳар томонлама чуқур билим, катта тажрибага, кенг тафаккур ва замонавий фикрлаш қобилиятига эга бўлган, энг асосийси жонкуяр, фидоий, талабчан ҳамда ташкилотчи номзод танлашимиз зарур. Бу оғир масала. Албатта турли синовларда тобланган, жавобгарликни зиммасига олишга қодир, одамлар билан тил топиша оладиган, уларни ҳурматини қозонган, қисқача айтганда кўпни кўрган ва жонкуяр инсонни топиш ҳам анча оғир ва мураккаб вазифадир. Шу маънода бугун сизларнинг муҳокамангизга қўйилаётган номзод ўз фаолияти аввалги лавозимларда бажарган амаллар билан юртимизда эришган ютуқларга муносиб хисса қўшган шахс бўлиши керак.

Президент ўз нутқида бу масалада чуқур ўйлаб, маслаҳат ва кенгашлар ўтказилгани, жумладан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раҳбарияти ва фаоллари билан атрофлича маслаҳатлашиб олинганини таъкидлади.

"Бош вазир лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Абдулла Ниғматович Арипов номзодини тавсия этаман”, - деб таъкидлади президент.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлиси ўтмоқда.