Инсофсиз “Human” ишини бошқа бандлик агентлиги бажармоқда

“Human” бандлик агентлигидан жабрланган фуқаролар бошқа хусусий бандлк агентлиги томонидан хорижда иш билан таъминланмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. “Human” хусусий бандлик агентлигидан жабрланган фуқароларнинг яна бир гуруҳи хорижга ишга жўнатилмоқда. Бу ҳақда ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот ходими маълум қилди.

Бир оз аввал Қашқадарё вилоятида Хорижий иш берувчиларнинг меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтган энди. Ярмарка доирасида “Migration consulting agency” хусусий бандлик агентлиги томонидан “Human” хусусий бандлик агентлигидан жабрланган  5 нафар фуқарога Болгарияда ишлаш учун иш визаси бор паспорт ва чипталар тақдим этилган.

Жорий йилнинг 23 январь куни ушбу фуқаролар вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Болгария давлатига учиб кетадилар.

Бугунгача “Human” хусусий бандлик агентлигидан жабрланганларнинг 35 нафари Болгарияга ишга жўнатилган.

Қайд этилишича, айни дамда жабрланган ҳар бир фуқаронинг ҳолати ўрганилиб, уларни касбга ўргатиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва бошқа хусусий бандлик агентликлари орқали хорижга ишга йўналтириш масалалари кўриб чиқилмоқда.