Бағдоддаги АҚШ элчихонаси яқинига 3та ракета келиб тушди

Январь ойида Ироқдаги АҚШ объектларига учинчи бор ракета ҳужуми уюштирилди. Қурбонлар бўлганлар йўқ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Сешанба оқшомида Бағдоддаги АҚШ элчихонаси яқинидаги "яшил ҳудуд"га учта ракета келиб тушди, дея хабар беради РИА Новости Ироқ хавфсизлик идорасидаги манбага таяниб.

"Элчихонадан ҳаво хавфи сигналлари эшитилмоқда", деди манба. Отишмадан жабрланганлар йўқ.

Сўнгги кунларда Ироқдаги Америка объектларини бир неча бор ўққа тутилди. Хусусан, 14 январ куни Боғдод шимолида АҚШнинг ҳарбий контингенти жойлаштирилган Ал-Тажи ҳарбий базаси ўққа тутилган эди. Икки кун олдин эса, Америка аскарлари ижойлашган Балад ҳарбий базасига ҳам зарба берилна эди. Отишма натижасида жабрланганлар йўқ.

Яқин Шарқдаги кескинлашув

Декабр охирида Америка кучлари Сурия ва Ироқдаги шиа мазҳабидаги Катайиб Ҳизбуллоҳ нишонларига зарба берганидан кейин Яқин Шарқдаги вазият кескинлашди.

Шундан сўнг ҳаракат тарафдорлари Боғдоддаги Америка дипломатик ваколатхонасига ҳужум бошладилар, сўнгра АҚШ элчихонага ҳужум уюштиришда иштирок этган деб ҳисоблаган Эрон генерали Кассам Сулаймоний ва Ироқ шиалари кўнгилли қўшинлари раҳбарининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис Вашингтоннинг ўтказилган махсус операцияси натижасида ўлдирилди.

8 январга ўтар кечаси Эрон АҚШнинг Ироқдаги базаларига ракета ҳужумларини амалга оширди, ва буни Теҳрон Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун қасос деб атади.