Руҳий касалхонадан чиққан блогер Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди

Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди. У 28 декабрь куни руҳий шифохонадан чиққан эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди, деб хабар қилди маҳаллий ОАВлар.

“Сўнгги маълумотга кўра, ҳозирги вақтда у МДҲ давлатларидан бирида ва Европага боришни режалаштирмоқда”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 23 сентябрда Нафосат Оллошукурова маъмурий қамоққа олинганди. Уч кундан сўнг у Урганч шаҳридаги руҳий касалликлар диспансерига жойлаштирилди, 2019 йил 28 декабрда эса шифохонадан чиқди.