Ўзбекистонда доллар ва евро пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 3,71 сўмга пасайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан  21 январдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 3,71 сўмга камайиб, 9 547,05 сўм ташкил қилди.

Евро 34,68 сўмга пасайди ва 10 585,77 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 1,53 сўмга пасайди ва 155,06 cўмни ташкил қилди.