Лондонда Чўлпоннинг машҳур асари таржимаси тақдим этилди

Лондонда илк маротаба инглиз тилига таржима қилинган “Кеча ва кундуз” романининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Англиянинг Лондон шаҳрида илк маротаба инглиз тилига таржима қилинган “Кеча ва кундуз” романининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура қимматбаҳо асарни давлатга қайтарди

Қайд этилишича,  2020-йилнинг 17 январь куни Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги Элчихонасида замонавий ўзбек шеърияти  ва адабиёти асосчи Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг илк маротаба инглиз тилига таржима қилинган “Night and Day” (“Кеча ва кундуз”) романининг тақдимоти бўлиб ўтган.

Асар АҚШнинг Мичиган университети славян тиллари ва адабиёти кафедраси маърузачиси, ёш олим —  Кристофер Форт томонидан таржима қилинган.

Кристофер ушбу асарни таржима қилишдан аввал бир йил давомида Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини ўрганган.

Жумладан, ХХ аср ўзбек адабиёти бўйича илмий-тадқиқот иши учун материаллар тўплаган.  2019-йилда диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилган.

Ёш олим ушбу таржимаси орқали халқнинг маданий-тарихий анъаналари, мусулмон ислоҳотчиларининг тараққийпарвар ғояларини ўзида мужассам этган ХХ аср бошидаги ўзбек сотсреализми адабиёти ноёблигини исботлаб берган, -дейилади хабарда.