“Локомотив” футбол клубини хусусийлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда

Ҳозирда йирик корхоналар томонидан молиялаштириладиган кўплаб футбол клубларини келажакда хусусий тадбиркорларга бериш режалаштирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Тошкент механика заводи “Локомотив” футбол клубидаги ўз улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига топширади. Бу ҳақда компания Ягона корпоратив маълумот порталида эълон қилди.

Декабр ойи бошида республика раҳбари Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичига олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Ҳужжат билан Давлат активларини бошқариш агентлигига топшириладиган футбол клублари, ҳокимликлар ва хўжалик субъектларининг клублардаги улушларининг рўйхати тасдиқланган.

“Локомотив” футбол клубини хусусийлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда

Ҳозирда футбол клубларининг асосий акционерлари давлат компаниялари ҳисобланади.

Масалан, Тошкент механика заводи “Локомотив” ФКнинг 58,2% , “Ўзбекистон темир йўллари” 20,9%, "Ўзтемирйўловчи" 20,9% улушига эгалик қилишади.

“Динамо” ФК 100% Самарқанд вилояти ҳокимиятига, "Ўзметкомбинат" эса “Металлург” клубининг 100% акцияларига эгалик қилади.

“Бухоро” ФКнинг 80% Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига, 20% Бухоро вилояти ҳокимиятига тегишли, аммо “Пахтакор” ФКнинг атиги 20% Тошкент шаҳар ҳокимиятига тегишли. Қолган 80% SFI Management Group томонидан бошқарилади.

“Бунёдкор” бир вақтнинг ўзида бешта акционерга эга, аммо асосийлари “Ўзтрансгаз” (61,8%) ва “Нефтегазмонтаж” (30,2%).

Клубларнинг ушбу ва бошқа акциялари кейинчалик хусусий тадбиркорларга сотиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилади.

Ушбу чора Ўзбекистонда футбол ривожига фойда келтириши кутилмоқда.