Нурмагомедовнинг отаси реванш жанг учун қанча гонорар сўради

Нурмагомедовнинг отаси Ҳабиб ва Конор ўртасида реванш жанги учун гонорар миқдорини маълум қилди. 18 январда Лас-Вегасда Конор Макгрегор америкалик Доналд Серрон устидан ғалаба қозонди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов реванш жанг учун гонорар миқдорини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Қафас ёпилганда мен ҳар доимдек ўз ишимни қиламан - Ҳабиб Тони билан жанги ҳақида

Нурмагомедов отаси унинг ўғлига 100 миллион доллар тўланган тақдирда Ҳабиб ва Конор реванш жанг бўлиши мумкин.

“Бизга ҳам Конор билан реванш керак, фақат 100 миллион доллар беринг. Билмайман, эҳтимол Дэйна Уайт жангни ташкил қилади, агар унга шу жанг керак бўлса,” - деди Абдулманноп Нурмагомедов.

18 январда Лас-Вегасда Конор Макгрегор америкалик Доналд Серронни мағлубиятга учратди. Конор жангнинг 40 сониясида рақибини техник нокаутга учратди. Шундан кейин UFC президенти Дэйна Уайт Ҳабиб Конор билан реваншни ўтказиши кераклигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 18 апрелда Нью-Йоркда Нурмагомедов ва Фергюсон жанги бўлиб ўтади.