Гўшт қимматлашди: Қозоғистон қорамол экспортини тақиқлади

Мамлакат ҳукумати келгуси йилларда қорамол сонини кўпайтириш, гўштни қайта ишлаш корхоналарига юқори сифатли хом ашёни арзон нархларда етказиб бериш ва тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспортини 2,5 баравар оширишни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Қозоғистон йирик ва майда шохли қорамолларни мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлади.

Ўзбекистонда гўшт муаммосини генетика ва технологиялар ҳал қила олади

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёнотида айтилишича, жуда кўп миқдорда экспорт туфайли гўшт нархи асоссиз равишда кўтарилди.

Гўштни қайта ишлаш корхоналарига гўшт етказиб бериш камайди. Вазирлик қорамолни экспортини тақиқлаш чораларни кўришга мажбур бўлди.

Таъкидланишича, 2019 йил Қозоғистондан 156 минг бош қорамол, шундан энг кўпи Ўзбекистонга 121,6 минг бош ёки 78 фоиз, Арманистон 14 фоиз  экспорт қилинган.

Шунингдек, 264 минг бош қўй экспорт қилинган ва уларнинг ярмидан кўпи наслчилик учун мўлжалланган. Кичик қорамолларнинг асосий харидорлари Ўзбекистон (200 минг бош ёки 76%). Россия 21,5 минг (8,1%), Озарбайжон - 18 минг (6,7%), Эрон - 12 минг (4,5%) бош сотиб олди.

2017-2021 йиллар учун Қозоғистон агросаноат мажмуасини ривожлантириш давлат дастурида қайта ишланган маҳсулотлар экспортини 2,5 баравар ошириш кўзда тутилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги чорва молларини экспорт қилишни тақиқлаш бу натижага эришишга имкон беради деб ҳисолайди.