ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Бугун, 19 январь куни Таиландда ўтаётган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати—2020 мусобақасининг чорак финалида Ўзбекистон БААга қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон терма жамоаси майдонга кўк рангли либосда тушади. Жамоа дарвозабони эса сариқ либосда.
Ўйин Бангкокдаги “Ражамангала” стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:15 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичда ғалаба қозонган жамоа ярим финалда Саудия Арабистони ва Австралия термалари билан куч синашади.