Ўзбекистон WorldSkills аъзоси бўлди

Ўзбекистон WorldSkills International халқаро ҳаракатининг 83-аъзоси сифатида қабул килинди. Қарор 17 январь куни қабул қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон WorldSkills International халқаро ҳаракатининг 83-аъзоси сифатида қабул килинди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистоннинг ҳаракатга қўшилиш тўғрисидаги аризаси 17 январь куни тасдиқлади.

Ўзбекистонда илк бор хорижда ишлашни хоҳловчилар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бир қатор идоралар билан биргаликда таъсис этилган Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси WorldSkills Uzbekistan миллий оператори ҳисобланади.

WorldSkills International бутун дунё бўйлаб касбий таълим, касб малакаси мақомини ва стандартларини оширишни ва бутун дунё бўйлаб халқаро мусобақалар ўтказиш орқали ишчи касбларни оммалаштиришни мақсад қилган халқаро нотижорат ассоциация ҳисобланади.