Ўзбекистон БААни ер билан яксон этиб, ярим финалга йўл олди

Таиландда ўтаётган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати—2020 мусобақасининг чорак финалида Ўзбекистон БАА устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Таиландда ўтаётган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати—2020 мусобақасининг чорак финалида Ўзбекистон БААга қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида ҳисоб очилди. Саид Абдулла БАА жамоасини олдинга олиб чиқишга эришди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААга қарши майдонга тушади

Уч дақиқа ўтиб Илҳомжон Алижонов олис масофадан рақиб дарвозасини аниқ ишғол қилишга муваффақ бўлди. 25-дақиқада ҳакам VARга мурожаат қилгач, БАА дарвозаси томон пенальти белгилади. Исломжон Қобилов ўзининг аниқ зарбаси билан Ўзбекистон жамоаси олдинга олиб чиқди. Ойбек Бозоров ўйиннинг 41 дақиқасидаги голи рақиб устидан устунликни оширишга ёрдам берди.

Жасурбек Яхшибоев учрашувнинг 86-дақиқасида чиройли гол муаллифига айланди жамоани ярим финал сари етаклади. Ушбу ўйиндаги бешинчи гол ажойиб ҳужум уюштирган Нурилло Тўхтасинов ҳисобига ёзилди. Шу тариқа, Ўзбекистон БАА жамоаси ер билан яксон этиб, ярим финалга чиқди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 22 январь куни финал йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади.