Медведев нима сабабдан унинг ҳукумати истеъфога чиққанини тушунтирди

Россия собиқ бош вазири Дмитрий Медведев Россия ҳукумати истеъфога чиқишининг иккита сабабини келтириб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Россия собиқ бош вазири Дмитрий Медведев нима сабабдан Россия ҳукумати истеъфога чиққанини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, иккита асосий сабаб мавжуд.

Медведевнинг маълум қилишича, бу, биринчидан, Россия президенти Владимир Путинни сиёсий тизим янгиланиши доирасида бирор бир бошқа, жумладан, ҳукумат омилларига қарамасдан қарор қабул қилиш ва муҳокама қилиш имкони билан таъминлаш зарурати билан боғлиқ. У Россия президентининг мамлакат парламентига қилган мурожаатида сиёсий тизимни янгилашга оид кенг кўламли вазифалар белгиланганини эслатиб ўтди.

Россия ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқади - Медведев

“˂...˃ Бу ҳам ҳукуматга, ҳам парламентга, қисман президентга, суд тизимига тааллуқли. Бу барча қарорларни қабул қилиш учун президент уларни муҳокама қилиш ва бошқа бир омилларга қарамасдан қабул қилишда мутлақо озод бўлиши лозим. Жумладан ҳукумат омилига”, - деди Медведев Первий каналга берган интервьюсида.

Собиқ бош вазир иккинчи сабаб сифатида вақт омилини кўрсатди. У ҳукумат раиси лавозимини қарийб саккиз йил эгаллаб келганини эслатди. Медведевнинг сўзларига кўра, бу ҳар ҳолда ғоят қийин масалаларга оид қабул қилиш билан боғлиқ жуда узоқ ва машаққатли иш бўлган.

“Буни ҳам инобатга олиш лозим”, - деди у.

Медведев саккиз йил ҳукуматга раҳбарлик қилиш Россиянинг энг янги тарихида илк марта бўлганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни Россия ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Истеъфога чиққан Медведев Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Михаил Мишустин эса Россия янги бош вазири этиб тайинланди.