ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ироқ терроризмга қарши курашиш бошқармаси “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг раҳбарларидан бири қўлга олинганини маълум қилди.
Хабарда ёзилишича, жангари Ироқнинг Фаллужа шаҳрида ушланган. У ИД*нинг раҳбарларидан бири ҳисобланган ва гуруҳнинг шаҳардаги ички хавфсизлигига жавобгар бўлган.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот