Ичкилик оқибатида ўгай ўғил отасини пичоқлади

Фуқаро Учтепа туманида яшовчи ўгай отасининг уйига меҳмон бўлиб келади. Меҳмон спиртли ичимликлар билан сийланади. Натижада ичкиликбозлик бир шахснинг пичоқланиши билан якунланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Тошкентда отасига пичоқ билан тан жароҳатлари етказган ўгай ўғилга нисбатан жиноят иши очилди.

Попда хўранда 74 минг сўм эвазига емакхона хўжайинларини пичоқлаб ўлдирди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ҳодиса 1 январь куни содир бўлган. Ўша куни 32 ёшли О.Р. Учтепа туманида яшовчи ўгай отаси 52 ёшли В.З.нинг уйига меҳмон бўлиб келади. Улар спиртли ичимликлар ичиб ўтиришганда ораларида келишмовчилик юзага келади. Жанжал вақтида фуқаро ошхона пичоғи билан ўгай отасига тан жароҳатлари етказади. Жарбланган В.З. шифохона олиб борилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси (“ Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.