Bloomberg: Трампнинг Россия бўйича маслаҳатчиси истеъфога чиқди

Эндрю Пик келаси ҳафта Америка етакчиси Дональд Трамп билан Давосдаги иқтисодий форумга бориши керак эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия бўйича маслаҳатчиларидан бири Эндрю Пик истеъфога чиқди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар қилмоқда.

Агентлик манбаси маълумотларига қараганда, Пик Оқ уйни жума куни тарк этган.

Аввалроқ унга нисбатан хавфсизлик билан боғлиқ суриштирув ўтказилгани хабар қилинганди. Пик келаси ҳафта Трамп билан Давосдаги иқтисодий форумга бориши керак эди.

Эндрю Пик Миллий хавфсизлик кенгашида Европа ва Россия ишлари бўйича катта директор лавозимида уч ой фаолият юритди.