Шоҳжаҳон Эргашевдан навбатдаги нокаут - видео

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев, мексикалик боксчини нокаутга учратиб, яна навбатдаги ғалабани қўлга киритди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги рақибини ҳам нокаутга учратди. 

Мексикалик Адриана Эстрелланига қарши бўлиб ўтган жангда Эргашев рақибига бирорта ҳам имконият қолдирмади. Биринчи раунддаёқ Эргашев Эстрелланини нокаутга учратди. 

Бу Шоҳжаҳон Эргашевнинг профессионал рингдаги 18-жангда қўлга киритган 18-ғалабаси бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу 18 жангдан 16таси нокаут билан якун топган.