Абдулла Арипов янги авиакомпания ташкил қилиш ҳақида гапирди

Ўзбекистонда "Humo Air" номли арзон чипталар таклиф қилувчи янги давлат авиакомпанияси ташкил қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Айни дамда Тошкентда бўлиб ўтаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси бош вазир номзоди Абдулла Арипов 2020 йил давомида Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил қилиниши режалаштирилаётганини хабар қилди. 

"Ўзбекистонда Humo Air авиакомпанияси ташкил этилади. Президент Ҳукуматга бу ҳақида жиддий топшириқ бердилар. Биз ушбу вазифани 2020 йил ичида бажарамиз", - деди бош вазир номзоди. 

 

Хабарда айтилишига кўра, янги авиа компания давлатга тегишли бўлиб у дастлаб Ўзбекистон ичида кейин хорижий мамлакатларга парвозларни амалга оширади. Humi Air  авиакомпанияси нархлари бугунги мавжуд нархлардан пастроқ бўлиши режалаштирилган.