ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Республиканинг тарихий ва гўзал вилоятларидан бири бўлган Самарқанд “Йилнинг энг намунали ҳудуди” дея эътироф этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, Тошкентдаги “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросимида Республикадаги энг намуналар ҳудудлар аниқланган.
Сўровнома натижаларига кўра, Самарқанд "Йилнинг энг намунали ҳудуди" деб топилган. Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти эса тенг равишда овоз тўплаб, II ўринни банд этган.
Шунингдек, III-ўрин Андижон ва Навоий вилоятларига насиб этган.
Ҳудудлар номи Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан эълон қилинган.