Сайланган сенаторлар рўйхати эълон қилинди

Марказий сайлов комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг Сенат аъзолари сайлови натижаларини эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси парламентнинг юқори палатаси - Сенатга ўтказилган сайловлар натижаларини эълон қилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Таъкидланишича, 16-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 78-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг Сенат аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлислари ўтказилди.

Сайлов натижаларига кўра, 100 нафар сенатордан 84 нафари (16 нафари президент томонидан тайинланади) - ҳар бир ҳудуддан 6 нафардан сайланди. 

Сайланган сенаторлар рўйхати эълон қилинди

Сенаторларнинг тўлиқ рўйхати Адлия вазирлиги хабарига келтирилган.

Сайланган сенаторлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ, Сенатнинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.