ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати департаменти директори Бекзод Ҳамроев Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюда ишбилармонлар ва сармоядорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида валюта ва банк тизимини либераллаштириш жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.
"Биринчи чоракнинг охиригача сўм/рубль тўғридан-тўғри конвертациясини жорий этиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда", - деб таъкидлади Хамроев.
Департамент раҳбари рубльни сўмга конвертацияси бизнес ҳамжамияти учун фойдали эканлигини, бу Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беришини таъкидлади. Доллар ва еврода ҳисоб-китоблардан қочиш молиявий операцияларни соддалаштиради ва тезлаштиради.