Григорянни ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Ҳуқуқ тартибот орган ходимлари Нариман Григорянни ўлдиришда гумонланаётган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Ҳуқуқ тартибот орган ходимлари Нариман Григорянни ўлдиришда гумонланаётган шахсни қўлга олди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар прокуратураси.

Григорян ўлимига доир янги тафсилотлар пайдо бўлди

"Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 14.01.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Н.Анинг қотили аниқланиб, айб эълон қилинди ва унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси  қўлланилди", - дейилган хабарда.