Эмомали Раҳмон Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади

Тожикистон президенти ҳамда бир рота аскар ва зобитлари Москвада 9 май куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Эмомали Раҳмон 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Тожикистон президенти аппаратига асосан.  

"Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 9 май куни буюк Ғалабанинг 75-йиллигига бағишланган парадда ҳамда 8 май куни бўлиб ўтадиган МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади", - дейилган хабарда. 

Ундан ташқари, Қизил майдонда бўлиб ўтадиган Ғалабанинг юбилей парадида Тожикистон Қуролли кучларининг аскар ва зобитларидан иборат ротаси ҳам иштирок этади, деб хабар қилди журналистларга Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Ориф Нозимиён.

"Қизил майдондан ўтадиган, тожик аскар ва зобитларининг йиғма ротаси таркибига қуруқлик, мобил, ҳарбий-ҳаво ҳамда ҳаво мудофааси кучлари вакиллари киритилган", - деди котиб. 

Шунингдек, Тожикистон ҳарбийларининг яна бир қўшма ротаси 9 май куни Екатеринбургда бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади, дейилган хабарда.