Ўзбек спорти тарихида илк бор: Тошкентда 2021 йил дзюдо бўйича ЖЧ ўтказилади

Тегишли шартнома Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визернинг Ўзбекистонга ташрифи давомида имзоланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон 2021 йилги катталар ўртасида ўтказиладиган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати мезмонлик қилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Тегишли шартнома Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визернинг Ўзбекистонга ташрифи давомида имзоланди.

Ўзбекистонда яна 20 та мактабда дзюдо секциялари пайдо бўлади

“Шу тариқа Тошкент ўзбек спорти тарихида илк бор дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган бўлди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Мариус Визер халқаро ташкилот мусобақа арафасида ўзининг навбатдаги Конгрессини Тошкентда ўтказишни режалаштираётгани маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг яна йигирмата умумтаълим мактабида “Мактабларда дзюдо” дастури амалга оширилиши ва дастур бўйича жорий этилган мактаблар сони 40 тага етиши хабар қилинган эди. Битим Халқ таълими вазирлиги, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), Ўзбекистон дзюдо федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан имзоланган.