Қодировнинг матбуот котиби Чеченистон раҳбари даволанаётганини маълум қилди

Аввалроқ Рамзан Қодиров “вақтинча ишга лаёқатсизлиги” даврида бош вазир Муслим Хучиевни республика раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида тайинлаш тўғрисидаги фармойишга имзо чеккан эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров даволанмоқда. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Альви Каримов РИА Новости агентлигига маълум қилди.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари ва ҳукуматининг сайтида Рамзан Қодировнинг “вақтинча ишга лаёқатсизлиги” даврида бош вазир Муслим Хучиевни  республика раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида тайинланиши тўғрисидаги фармойиши жойлаштирилган эди.

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигини вақтинча тўхтатди

“Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров тиббий муолажаларни талаб қиладиган даволаниш курсини олмоқда”, - дея тушунтирган Каримов.

Унинг сўзларига кўра, "Чеченистон республикаси Конституциясида вақтинча ишга лаёқатсизлик ёки таътил пайтида раҳбар вазифаси ҳукумат раисига юклатилиши кўзда тутилган”.

"Бу одатий амалиёт ... ва у барча субъектларда қўлланилади", деди Каримов. У аввал ҳам Қодировнинг таътиллари пайтида ваколатлар бир неча бор Муслим Хучиев ва ундан олдин ишлаганга берилганини эслатиб ўтди.