Толибон АҚШга вақтинчалик сулх тузишни таклиф қилди

Сал олдин АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили Залмай Халилзад ва толибларнинг Дохадаги сиёсий офиси делегацияси саккиз раундда ўтказилган музокаралардан сўнг тинчлик тўғрисидаги шартнома лойиҳасини тасдиқлашган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзодга Афғонистонда вақтинчалик - етти кундан ўн кунгача бўлган муддатга - ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш бўйича таклифлар акс этган ҳужжатларни тақдим этдилар, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс Толибон вакилларига таянган ҳолда.

Толибон АҚШ билан қатор масалаларда келишувга эришганини маълум қилди

Ҳужжат АҚШ махсус вакилига чоршанба куни Қатарда топширилган.

Агентлик маълумотларига кўра, ўт очишни тўхтатиш Афғонистонда тинчлик битимини тузишга бўлган қадам сифатида кўриб чиқилмоқда. Аммо фақатгина Толибоннинг таклифи АҚШ билан тинчлик музокаралари янгиланиши учун етарли бўладими, буниси номаълум.

Сал олдин АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили Залмай Халилзад ва толибларнинг Дохадаги сиёсий офиси делегацияси саккиз раундда ўтказилган музокаралар бўйича тинчлик тўғрисидаги шартнома лойиҳасини тасдиқлаган эдилар.

Бу битим ўт очишни тўхтатиш, Афғонистондан чет эл қўшинларини чиқариш ва афғонлараро умум тинчлик музокаралари бошланишини кўзда тутган. Кутилишича, ҳукумат ва толиблар ўртасидаги музокаралар Ослода ўтиши керак. Аммо толиблар томонидан Қобулда ва бошқа шаҳарларда америкалик ҳарбийлар ҳалокатига ҳам сабаб бўлган қатор терактлар амалга оширилгач, президент Дональд Трамп "Толибон" билан музокараларни тўхтатишга ва имзоланган битимларни рад этишга буюрган эди.