Хитой хавфли вируси Японияда ҳам пайдо бўлди

Японияда Хитойнинг хавфли вируси билан касалланишининг биринчи ҳолати тасдиқланди. Бугунги кунгача Хитойда вируснинг номаълум штаммини юқтиришнинг 41 та ҳолати қайд этилган. Битта беморнинг ўлими ҳақида ҳам маълум.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Японияда Хитойнинг номаълум вируси билан юқтирилишнинг биринчи ҳолати тасдиқланди, деб ёзади Kyodo News.

Хитойда номаълум касаллик тез суръатларда тарқалмоқда

Касалланган Хитойнинг Ухань шаҳрига ташриф буюрган Канагава префектурасининг 30 ёшли фуқароси эканлиги аниқланди. Айнан шу ерда декабр ойида коронавируснинг янги штаммидан келиб чиққан пневмония тарқалди.

Эркак Уханьда бўлганида 3 январ куни ўзини ёмон ҳис қилди. Бир неча кундан кейин у Японияга қайтиб келди, ва бу ерда 10 январ куни у йўтал ва иситма аломатлари билан касалхонага ётқизилган. Чоршанба куни у касалхонадан чиқарилди.

Бу Хитойдан ташқарида янги вирус билан касалланишнинг иккинчи ҳолати. Биринчи бор касаллик Таиландда, Уханьдан келган аёлда аниқланган. Аёл зудлик билан карантинга жойлаштирилди.

Номаълум қўзғатувчили пневмониянинг тарқалиши Ухан шаҳрида 2019 йил декабр ойида қайд этилган. 40 дан ортиқ одам чалинган сирли инфекциянинг сабаби коронавирус бўлиб чиқди.

Биринчи бемор 9 январ куни вафот этди ва унинг аниқ сабаблари номаълум - бу одамга қорин бўшлиғи ўсмаси ва жигарнинг сурункали касаллиги ташхиси қўйилган.

Ҳозир касалланганлар билан яқин алоқада бўлган 700 га яқин киши кузатувда, уларнинг 419 нафари шифокорлардир.

Касаллик қўзғатувчиси барча касаллар ташриф буюрган шаҳар денгиз маҳсулотлари бозорида бўлган деб тахмин қилинмоқда. Бозор ёпилди.