Доно иқтисодчи, қаттиққўл солиқчи, моҳир хоккейчи – Михаил Мишустин

Sputnik

У 1966 йил 3 мартда Москвада туғилган. 1989 йилда Москва Давлат Технологик университетини (СТАНКИН) “инженер-системотехник” йўналиши бўйича якунлаган. Аспирантурани ҳам шу университетда якунлаган. 2003 йилда Плеханов номли Россия иқтисодий академиясини тугатган ва “Россияда давлат солиқ маъмурияти” мавзусида диссертация ёқлаган.

2010 йилда Россия Халқ хўжалиги академиясида Иқтисодиёт фанлари доктори унвонини олган.

1998 йилдан бошлаб Давлат Солиқ инспекциясининг раҳбари Борис Фёдоровнинг ёрдамчиси бўлган. Солиқ тўловларини назорат қилувчи ахборот тизимлари учун жавоб берган. Шу йилнинг августида Солиқ инспекциясининг раҳбари ўринбосари бўлган.

1999 – 2004 йилларда Солиқ қўмитаси номи ўзгариши муносабати билан Солиқ вазирлари Георгий Босс, Александр Починок ва Геннадий Букаевларнинг ўринбосари бўлган.

2004 – 2006 йилларда Роснедвижимость (Федерал кадастр агентлиги) раҳбари лавозимида ишлаган.

2006 – 2008 йилларда Махсус иқтисодий ҳудудларни бошқарувчи агентлик “РосОЭЗ”га раҳбарлик қилган.

2008 – 2010 йилларда UFG Capital Partners номли хусусий инвестицион компания президенти бўлган. Ушбу лавозимда Мишустин турли венчур ва кўчмас мулк фондларини ишга тушуриш, ҳудудларда бизнесни ривожлантириш билан шуғулланган.

2010 йилнинг апрел ойидан бошлаб яна давлат хизматига қайтган. Мишустин Федерал Солиқ хизмати раҳбари лавозимига тайинланган.

Мишустин хоккейга жуда қизиқади.  У ЦСКА хоккей клуби кузатувчи аъзоси, Россия Хоккей Федерацияси бошқармаси аъзоси, Россия халқ хўжалиги академияси илмий кенгаши аъзоси ҳисобланади.

1 / 11
Михаил Мишустин хоккей матчида.
2 / 11
Хайрия акцияси ўйинида Михаил Мишустин иштирок этди.
3 / 11
Мишустин хоккейга жуда қизиқади. У ЦСКА хоккей клуби кузатувчи аъзоси, Россия Хоккей Федерацияси бошқармаси аъзоси, Россия халқ хўжалиги академияси илмий кенгаши аъзоси ҳисобланади.
4 / 11
Мишустин хоккейга жуда қизиқади. У ЦСКА хоккей клуби кузатувчи аъзоси, Россия Хоккей Федерацияси бошқармаси аъзоси, Россия халқ хўжалиги академияси илмий кенгаши аъзоси ҳисобланади.
5 / 11
ЦСКА (Россия) ва Барис (Қозоғистон) хоккей жамоалари учрашувида.
6 / 11
ЦСКА (Москва) ва Топредо (Нижний Новгоров) хоккей жамоалари учрашувида.
7 / 11
Сергей Беляков ва Михаил Мишустин.
8 / 11
Михаил Мишустин хайрия ўйинда иштирок этди.
9 / 11
Мишустин Россия Давлат думаси ялпи мажлисида иштирок этди.
10 / 11
Россия Давлат Думаси Михаил Мишустин номзодини бош вазир лавозимига тасдиқлади.
11 / 11
Россия Давлат Думаси Михаил Мишустин номзодини бош вазир лавозимига тасдиқлади.