ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев рафиқаси Раиса ва ўғиллари Сейитбек ва Қодир билан учрашди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев Sputnik Қирғизистонга маълум қилди.
“Учрашув сешанба, 14 январь куни бўлиб ўтди. Алмазбек Шаршенович ўзини яхши ҳис қилмоқда, соғлиғидан шикоят қилмаяпти”, - деди адвокат.
Унинг сўзларига кўра, Атамбаев Қўй-Тошда бўлиб ўтган воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят иши материаллари билан танишиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Қирғизистон махсус топшириқли бўлинмалари ҳарбийлари собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг Чуй вилоятидаги Кўй-Тош қишлоғида жойлашган қароргоҳига бостириб кирди. Собиқ президентни қўлга олишга уриниб, махсус амалиёт ўтказишди. Бироқ уддасидан чиқа олишмади, чунки собиқ президентнинг тарафдорлари қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Ушбу ҳодисалар натижасида бир ҳарбий ҳалок бўлди. 8 август куни уни қўлга олиш амалёти такроран ўтказилди. Натижада сиёсатчи таслим бўлди. Ҳозирда Атамбаев ва унинг бир неча тарафдорлари ҳибсга олинган ва жиноят ишлари қўзғатилган.