ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. АҚШ давлат департаментининг расмий вакили Морган Ортагус Россия ҳукумати истеъфога чиқишини юзасидан изоҳ берди.
“Биз нима бўлаётганидан хабардормиз, кузатиб борамиз. Айтишим мумкинки, биз Россия фуқароларининг тарафидамиз. Президент Доналд Трамп ҳукуматлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашни исташини бир неча бор таъкидлаган”, - деб таъкидлади Ортагус.
Шу билан бирга, Ортагус ўз нутқида ҳамма нарса "Россия раҳбарларига боғлиқлигини" таъкидлаб, АҚШнинг "ташқи сиёсатдаги ўзгариш" талабларини ҳисобга олишига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Дмитрий Медведев Ҳукумат истеъфоси ҳақида Путиннинг Федерал кенгашга мурожаатидан сўнг эълон қилди.
Владимир Путин Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустинга ҳукумат раҳбарлигини таклиф этди.