Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютқазди, бироқ чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистон футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатидаги чорак финал йўлланмаси учун Жанубий Кореяга қарши кураш олиб борди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси чорак финал йўлланмаси учун Жанубий Кореяга қарши кураш олиб борди.

Ўйиннинг 5-дақиқасида рақиб ўйинчиси Жеонг Сеунгвон учрашувда ҳисобни очишга эришди. Қизғин кечган баҳснинг 21-дақиқасида қанотдан узатиб берилган тўпни Бобир Абдухолиқов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисоб тенглашди.

Иккинчи бўлимда Ох Сехун ўзбектисонликлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа ўйин рақибларнинг фойдасига ҳал бўлди.

Жанубий Корея термаси 9 очко билан “С” гуруҳини биринчи ўринда якунлади. Ўзбекистонликлар эса 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финал иштирокчисига айланишди. Мусобақада Эрон терма жамоаси ҳам 4 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Тўплар нисбати борасидаги устунлик Ўзбекистон жамоасига фойда берди. Шу тариқа Хитой ва Эрон термалари мусобақани шу нуқтада якунлашди.

Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютқазди, бироқ чорак финал йўлланмасини қўлга киритди