ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Жаҳон банки 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,7 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Ушбу рақамлар Жаҳон банкининг дунё мамлакатлари иқтисодиётининг ривожланиш истиқболларига бағишланган жорий йил январь ойидаги ҳисоботида келтирилган.
Мазкур банкнинг 2019 йил июнь ойида эълон қилинган прогнозлари билан таққослаганда, Ўзбекистон бўйича бу кўрсаткичлар кўтарилган. Ўшанда 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 5,5 фоизни ташкил этишини прогноз қилганди.
Ҳисоботда келтирилишича, 2021 йилда Ўзбекистонда реал ЯИМ 6 фоизга, 2022 йилда ҳам 6 фоизга ўсади.