Тошкент ва Самарқандда хорижий меҳмонлар иштирокидаги форумга старт берилди

Жорий йил 14 январ кунидан “Биринчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари Форуми”га старт берилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Жорий йил 14 январ кунидан “Биринчи Европа  ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари Форуми”га старт берилди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистонда йирик халқаро авиафорум ўтказиш режалаштирилган

Қайд этилишича, форум 2020 йилнинг 19 январь санасига қадар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади. Форумнинг биринчи куниданоқ истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб муаммолари, янгича тамойиллар, тижорат ва туризм соҳаларида истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилмоқда.

Форумнинг давоми  16-январ кунидан бошлаб Самарқандда ўтказилади. Унда соҳага доир  халқаро ҳамкорлик масалаларини глобализация шароитида ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича қатор таклиф ва ташаббуслар таҳлил этилади.

Форумда иштирк этиш учун Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumer International), Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси вакиллари, Буюк Британия, Жанубий Корея, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва Туркия давлатларининг истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳамда Россия сифат назорати (Роскачество) вакиллари ташриф буюришган.

Айни дамда мамлакатда бўлган ушбу меҳмонлар учун форум давомида турли маданий дастурлар ташкил этилиши, Самарқанднинг диққатга сазовор бўлган жойлари, тарихий  қадамжоларининг кўрсатилиши мақсад қилинган.

Форумда 250 нафардан зиёд меҳмон иштирок этиши кутилмоқда.