ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда ўтган йил охирида Тожикистонннинг Сўғд вилоятида бўлиб ўтган сохта Юлдуз Усмонованинг концерт видеоси тарқалди.
Сохта Юлдуз Усмонованинг Истаравшан шаҳрида катта шов-шувга сабаб бўлган концерт янги йил байрами олдидан 24 декабрь куни ўтказилди.
Тожикистон ҳуқуқ тартибот орган ходимлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишларини амалга ошириб, концерт ташкилотчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди: Жамшид исмли шахс - ташкилотчи ролида бўлган Саиджон Ғаниевга нисбатан Жиноят кодексининг 247 - моддасининг 2-қисми (фирибгарлик) бўйича жиноят иши очилди.
Тергов иши давом этмоқда.