ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Санкт-Петербург ҳукумати мигрантлар учун тўртта байрам тадбирларини ўтказишга 1,43 млн рубль ажратади. Бу ҳақда Давлат харидлари сайтида маълум қилинган.
Чет элликларни рус чой ичиш анъаналари билан таништиришади, уларнинг фарзандлари учун эса кўнгилочар тадбирлар ташкиллаштирилади.
Қолаверса, бир нечта миллий жамоалар концертлари режалаштирилган, унда ўзбек, тожик, кавказ ва рус халқ рақсларини кўриш мумкин бўлади.
Шунингдек, тадбир меҳмонларига миграция қонунчилиги, ишга жойлашиш ва ижтимоий, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам олишга оид маслаҳатлар берилади.
Эслатиб ўтамиз, декабрь охирида Алишер Бабаев Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консули этиб тайинлангани хабар қилинган эди.