ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Дмитрий Медведев Россия президентининг Федерал Кенгашига йўллаган мурожаатномасидан сўнг ўтказилган учрашувда ҳукумат тўлиқ таркибда истеъфога чиқаётганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Путин ўз мурожаатномасида Россия Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича таклифлар берган эди.
Медведевнинг сўзларига кўра, таклиф қилинган ўзгаришлар ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти ўртасидаги мувозанатни ўзгартиради.
“Ушбу ҳолатда очиқ кўриниб турибдики, биз Россия ҳукумати сифатида мамлакатимиз президентига тегишли барча қарорларни қабул қилиш имкониятини тақдим этишимиз керак ва ҳозирги шароитда, менимча, Россия Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ, Россия ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфо бериши тўғри бўларди”, - деб таъкидлади Медведев.
Россия етакчиси яқин вақтда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар бир аъзоси билан учрашишини айтди.
Бундан ташқари, президент Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозими жорий этилиши маълум қилди ва бу лавозимни Дмитрий Медведевга таклиф қилди.