Путин президентликка номзодлар учун талабларни кучайтиришни таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин 15 январь куни ўн олтинчи марта Россия Федерал Мажлисига мурожаатнома йўллади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат Федерал мажлисига йиллик мурожаатнома йўллаётиб, президентликка номзодлар учун талабларни кучайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Путин давлат раҳбари лавозимига даъвогарлар Россияда камида 25 йил яшашлари кераклигини таъкидлади. Қолаверса, уларнинг бошқа давлат, жумладан, ўтмишда фуқароликлари бўлмаслиги керак.

Путин президентликка номзодлар учун талабларни кучайтиришни таклиф қилди

Шунингдек, Россия раҳбари бош вазир ва вазирлар номзодларини тасдиқлашни Россия Давлат думасига ишонишга чақирди. Шу билан бирга давлат раҳбари уларни лавозимидан четлаштириш ҳуқуқини сақлаш қолиши лозим.

Президентнинг Федерал мажлисига мурожаатномаси давлат раҳбарининг парламентнинг ҳар икки палатасига йиллик мурожаат қилишидир. Унда мамлакатдаги ишлар вазиятига баҳо берилади ва ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари белгиланади.