Австралиядаги ёнғинлар ўзга сайёраликларнинг эътиборини тортди – уфолог

Тайванлик уфолог Скотт Уоринг Австралиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Перт шаҳрида тасвирга олган видеони ўз сайтига жойлаштирди.
Sputnik

Тайванлик уфолог Скотт Уоринг ўзининг веб-сайтида Австралиянинг жануби-ғарбий қисмида (Ҳинд океанининг жануби-ғарбий қисми) жойлашган Перт шаҳрида тасвирга олган видеони жойлаштирди.

Видеода осмонда учар объект акс этган. Уфолог фикрига кўра, бу объект дунё бўйлаб, хусусан Небраска ва Колорадода кузатилган учувчисиз чироқларга ўхшайди.

Уоринг сўзларига қараганда, турли давлатлар (шу жумладан АҚШ) расмийларининг “бу объектлар – дрон эканлигини” тушунтириши ҳеч кимни ажаблантирмайди. Уфолог айтишича, шу тарзда улар номаълум учар жисмлар ҳақида ҳақиқатни яширмоқда.

Олимнинг фикрига кўра, ўзга сайёраликларни  Австралияда авж олаган ёнғинларни жалб қилиши мумкинлигига шубҳа йўқ.

Унинг тахминларига кўра, ўзга сайёраликлар бу жойда нималар содир бўлаётгани, одамларнинг реакцияси ва ҳайвонларни қутқаришга уринишларини кузатмоқдалар.